Ўзбекистон | 14:20 / 19.03.2018
15954
3 дақиқада ўқилади

Самарқандда Наврўз куни қайси кўчалар транспорт учун беркилади? (фото)

Фото: Kun.uz

Самарқанд шаҳрида 21 март — Наврўз умумхалқ байрамининг асосий тадбирлари ўтказилиши режалаштирилаётгани муносабати билан шаҳарнинг айрим майдонлари ва кўчаларида транспорт ҳаракатлари чекланади. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙХҲБ ахборот хизмати маълум қилди.

Жумладан, шаҳарнинг «Ёшлик» ва «А.Навоий» маданият ва истироҳат боғларида, Рўдакий майдонида, Алишер Навоий (собиқ Мустақиллик) ва Мустафо Камол Отатурк кўчаларида, Руҳобод майдони, вилоят мусиқали драма театри ва Мусиқали фаввора олдида, Ислом Каримов кўчаси ва Регистон майдонида, Кимёгарлар, Сўлим (Хишрав) ва Фарҳод шаҳарчаларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, тадбир кунлари 21-22 март кунларида шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида йўллар ёпилади:

  • Абдураҳмон Жомий кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
  • Университет хиёбонининг Бўстонсарой кўчасидан Орзу Маҳмудов кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида икки томонлама;
  • Бобур Мирзо кўчасининг Маҳмуд Қошғарий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
  • Амир Темур кўчасининг Шоҳрух Мирзо кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
  • Бўстонсарой кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
  • Шоҳрух Мирзо кўчасининг Почта кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида;
  • Руҳобод кўчасининг Амир Темур мақбараси олдидан Регистон кўчаси туташмасигача бўлган қисмида;
  • Амир Темур майдонидан вилоят мусиқали драма театрига кириш кўчасида;
  • Регистон кўчасининг Университет хиёбонидан Панжакент кўчасигача (нон бозорчасигача) бўлган қисмида;
  • Даҳбед кўчасининг Регистон кўчасидан Имом ал-Бухорий кўчаси кўчасигача бўлган қисмида;
  • Кулолон кўчасининг Регистон кўчасидан Умар Хайём кўчасигача бўлган қисмида;
  • Беруний кўчасининг Қозизода Румий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рўдакий кўчасигача бўлган қисмида;
  • «Ёшлик» истироҳат боғининг ёнидаги тор кўчада;
  • Бағдод кўчасининг Ал-Хоразмий кўчаси билан туташмасидан 42-умумтаълим мактабининг ёнидаги 1-тор кўчагача бўлган қисмида;
  • Кимёгарлар шаҳарчаси Умид кўчасининг Зиёлилар кўчасидан «Кимёгарлар» маданият саройигача бўлган қисмида.
Фото: Kun.uz

Бундан аввалроқ, 21 март куни Самарқандга Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев келиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид