"Ўзбек миллий таомлари маҳорат дарслари маркази" очилди
19 март куни Тошкентдаги "Боғи Эрам" ресторанида "Ўзбек миллий таомлари маҳорат дарслари маркази" очилиши бўлиб ўтди. У Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қўллаб-қувватлаши остида маҳаллий туроператорларнинг хорижлик сайёҳларни мамлакатимизнинг анъаналар ва маданияти, хусусан миллий ошхонаси билан таништиришларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

Ғояга кўра, бу ерда ҳар куни ўз ишининг устаси бўлган ошпазлардан кулинария бўйича маҳорат дарслари ўтказилади. Сайёҳлар ва меҳмонлар бу қизиқарли жараёнларни кузатиб, машҳур ўзбек таомларининг тайёрланишида иштирок этишлари мумкин бўлади.
"Ўзбек миллий таомлари бўйича маҳорат дарслари маркази" очилиш кунида меҳмонларни Наврўз байрамига бағишланган ранг-баранг шоу-дастурлар бўлиб ўтди. Кун давомида бу ерда ўзбек таомлари "султони" палов ҳамда сумалак тайёрланди.



Бир вақтнинг ўзида машҳур ошпазлар ва туризм соҳасидаги етук мутахассислар томонидан "кулинария бўйича маҳорат дарслари марафони" ўтказилди. Карнай-сурнай садолари, таниқли хонандалар ва мусиқий жамоалар ижросидаги қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.



Бундан ташқари, масхарабозларнинг чиқишлари ва болалигимиздан бизга таниш бўлган анъанавий халқ ўйинлари барчани хушнуд этди.

Тавсия этамиз
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
Жамият | 18:07 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади
Жаҳон | 00:11
-
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
Жаҳон | 23:36 / 10.04.2025
-
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 23:29 / 10.04.2025
-
Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми 1 сентябрга қадар ёпилади
Жамият | 23:10 / 10.04.2025
Мавзуга оид

19:19 / 30.03.2023
Бир юртнинг турли таомлари: қозонпатирдан тандир гўштгача

19:10 / 31.05.2018
Нидерландияда ўзбек палов шоуси бўлиб ўтди

18:58 / 11.12.2016