Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2018 йил 19 мартдан бошлаб Тожикистонга визасиз сафар қилишлари мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати ТИВга асосан хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2018 йил 9 март куни Душанбе шаҳрида имзоланган Фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги битим 2018 йил 19 мартдан кучга кирди.
Ҳукуматлараро битимга мувофиқ бу икки мамлакат фуқаролари 30 кунгача визасиз ўзаро сафар қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
















