Спорт | 17:40 / 22.03.2018
15563
1 дақиқада ўқилади

Ҳар бир жангга 50 млн доллар! UFC боксчи Жошуага шартнома таклиф қилмоқчи

Фото: EPA

UFC раҳбарияти бокс бўйича уч йўналишдаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуага шартнома таклиф этишни режалаштирмоқда.

The Telegraph маълумотига кўра, UFC раҳбари Дана Уайт Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) чемпиони камари учун янги зеландиялик Жозеф Паркерга қарши 31 март куни бўлиб ўтадиган жангдан сўнг боксчи билан музокаралар олиб боради.

Таъкидланишича, Жошуа ҳар бир жанг учун 50 млн доллардан пул олади. Шунингдек, 500 млн долларга мўлжалланган кенгайтирилган шартнома ҳам таклиф қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид