00:34 / 22.03.2018
10149

Космонавт ва астронавтлар фазога кўтарилмоқда

Фото: РИА "Новости"

Бойқўнғир космодромидан «Союз-ФГ» ракета-ташувчиси самога кўтарилди. Бу ҳақда РБК нашри «Роскосмос» маълумотига таянган ҳолда хабар берди.

Маълум қилинишича, «Союз-ФГ» ракета-ташувчиси Тошкент вақти билан соат 22:46 да станциядан узилди. Халқаро космик станция янги экипажларидан иборат жамоа ташувчи ёрдамида фазога кўтарилаётган «​Союз-МС 08»​ кемасида ҳаракатланмоқда. Икки кундан сўнг, фазогирлар Рики Арнольд, Олег Артемьев ва Эндрю Фойстел бошқарувидаги фазо кемаси ХКС билан бирлашиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 168 кун фазода фаолият олиб борган космонавт Александр Мисуркин ҳамда астронавтлар Марк Манде Хай ва Жо Акаба 28 февраль куни Ерга қайтганди.

Top