Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ҳам эксперимент бошланди - Мактабгача таълим вазирлиги
Наманган вилоятининг Чуст туманидаги 35-сонли мактабгача таълим муассасаси ошхонасида тайёр овқатларни етказиб бериш бўйича эксперимент ўтказилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур эксперимент жараёнида вилоятдаги бир неча МЧЖлар иштирок этиб, улар орасидан “Chust tayyorlov lyuks” МЧЖ танлаб олинди ва ушбу корхона билан туман мактабгача таълим бўлими ўртасида шартнома имзоланди.
Эндиликда эксперимент ғолиби бўлган “Chust tayyorlov lyuks” МЧЖ томонидан туманидаги 8, 28, 30, 34, 35-мактабгача таълим муассасаларига санитария ва гигиена талабларига жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр овқатларни етказиб бериш таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги МТМга тайёр овқатлар янгича ёндашув асосида етказиб берилаётган хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026