Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:20 / 23.03.2018
10436
1 дақиқада ўқилади
Одессада сариқ ва пушти рангли қор ёғди
Фото: izmnews.info
Украинанинг Одесса областидаги Измаил шаҳрида сариқ ва пушти рангдаги қор ёғди. Бу ҳақда маҳаллий The Izmail Times нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Измаилдаги «сариқ рангли қор – ноодатий ҳодиса».
Шаҳар мэри Андрей Абрамченконинг маълум қилишича, қор намуналари лаборатория тадқиқотлари учун тақдим этилган.
«Лаборатория тадқиқотларининг кўрсатишича, тақдим этилган қор намуналардаги кислота миқдори нейтрал, тупроқда эса – тупроқли-жигарранг аралашма, зарарли кимёвий моддалар аниқланмади», - дея айтиб ўтди у.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш