Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишувга қўшилди
Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–3615, 19.03.2018 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қарорга асосан Ўзбекистон МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишув (Ашхобод, 05.12.2012 й.) ва мазкур келишувга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомага (Минск, 10.10.2014 й.) қўшилди.
Мазкур халқаро шартномаларни амалга оширилишига Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти масъул этиб белгиланмоқда.
Мазкур Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири жиноий даромадларни легаллаштириш (ювиш) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга масъул бўлган МДҲ давлатларининг тегишли ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориши ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:45 / 15.06.2026
АҚШ ва Эрон урушни тугатиш ҳамда Ҳўрмузни қайта очиш бўйича дастлабки келишувга эришди
17:48 / 12.06.2026
АҚШ ва Эрон якшанба куниёқ келишув меморандумини имзолаши кутилмоқда – ОАВ
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
18:47 / 08.04.2026