Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кличко президентлик сайловларида иштирок этиш ҳақида ўйламоқда
Фото: РИА Новости
Украина пойтахти Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, мамлакатда 2019 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда «Укринформ» хабар берди.
«Сизлар келаси йилдаги президентлик сайловлари ҳақида гапирмоқдасиз... Мен бу ҳақда ўйлаяпман. Бироқ мен Киев шаҳри аҳолисига ваъда қилган барча нарсамни охиригача етказишни истайман», - дея айтиб ўтди Кличко Берлиндаги «Украина: инқироз асирида?» ялпи муҳокамасида.
Киев мэрининг таъкидлашича, ўзининг сиёсий хоҳиш-истаклари асосий иш жойидаги фаолиятига зарар етказишини хоҳламайди.
«Менинг ҳаётимда бир принцип бор: мен ваъда қилганимни бажаришим ва уни охиригача етказишим керак», - дея қайд этиб ўтди Кличко.
Мавзуга оид
15:41 / 02.02.2026
Зеленский: Ҳудудлар масаласида қарор қабул қилиш Путин билан алоқани талаб этади
13:34 / 02.02.2026
Россия дронлари автобусга ҳужум қилди. Камида 15 киши ҳалок бўлган
01:13 / 02.02.2026
Зеленский ҳудудий масалани ҳал қилишнинг асосий шартини айтди
21:23 / 31.01.2026