Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергей Лавров: Марказий Осиё бешлигининг ижобий муносабатларини эътироф этамиз
Марказий Осиёдаги 5 республиканинг ўзаро ижобий муносабатлари ривожланиб бормоқда. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда шундай баёнот берди.
“Сўнгги йилларда Марказий Осиёдаги 5 республиканинг ўзаро муносабатлари ижобий суръатда ривожланиб бораётганини эътироф этамиз. Афғонистон муаммоси бўйича Марказий Осиё давлатларининг саъй-ҳаракатлари мувофиқлашиб бораётганини юқори баҳолаймиз.
Лавров, шунингдек сўнгги 9 йилда Россиянинг минтақа мамлакатларига тақдим этаётган кўмагини ҳам қайд этди.
“Россиянинг Марказий Осиё минтақасига киритган сармояси 20 млрд долларни ташкил этмоқда. Россиянинг сўнгги 6 йилда турли институтлар воситасида Марказий Осиё мамлакатларига кўрсатилган молиявий кўмаги 6 млрд доллардан ошади. Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик ҳам ривожланиб бормоқда”, - деди Сергей Лавров.
Мавзуга оид
21:20 / 04.06.2026
Байденнинг уруши Трампнинг урушига айланди — Сергей Лавров
08:54 / 26.05.2026
Лавров: Россия Киевга “тизимли зарбалар”ни бошлайди
23:30 / 07.04.2026
«Алишернинг илтимосига кўра телефон қиляпман» – Лавровнинг суҳбатини тинглашди
13:59 / 21.01.2026