Спорт | 18:37 / 27.03.2018
61421
1 дақиқада ўқилади

ЎФА қўйган тақиқнинг «миси чиқди»! Самвел Бабаян Европада бош мураббий сифатида ишлайди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Самвел Бабаян Латвия чемпиони «Спартак» Юрмала жамоасининг бош мураббийига айланди, деб ёзмоқда Championat.asia интернет-нашри.

Манбанинг ёзишича, янги жамоада Самвел Бабаянга Виктор Жалилов ҳамда Григорий Колосовский ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашишади.

«ЎФА Самвел Бабаянни футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирганди. Биз шу муносабат билан Латвия футбол федерациясига мурожаат қилганимизда, улар ЎФА Ижроқуми Бабаяндан 1 февраль куни дисквалификацияни олиб ташланганини тасдиқлашди. Шу боисдан ҳам Самвел Бабаян эндиликда хорижда мураббийлик фаолиятини давом эттириши мумкин», деб ёзади манба.

Ҳозирги кунгача, ЎФА ҳеч қаерда Самвел Бабаянга белгиланган жазо бекор қилингани ҳақида ёзмаган ва бу борада расмий баёнот бермаган. 

Маълумот учун, «Спартак» расмий сайтида ҳам ҳозирча Бабаян бош мураббий бўлгани ҳақида хабар тарқатмаган.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид