Ким Чен Ин Хитой етакчиси билан Пекинда учрашди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Хитойга рафиқаси билан ташриф буюриб, ХХР раиси Си Цзиньпинни қайта сайлангани билан шахсан табриклади ва Корея ярим оролидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда.
Хабарга кўра, икки мамлакат етакчиси жаҳон ва минтақадаги ҳозирги сиёсий вазият, шунингдек, КХДР ҳамда Хитой ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилган.
«Биз КХДРдан бўлган дўстларимиз билан ҳамкорлик қилишни хоҳлаймиз, бу келажакка бирга интилиш учун керак – шу тариқа биз мамлакатлар ўртасидаги узоқ муддатли ва соғлом муносабатларга кўмак кўрсатамиз ҳамда мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаати учун ишлаймиз, шунингдек, минтақадаги тинчлик, барқарорлик ҳамда ривожланиш асосларини йўлга қўямиз», - дея айтиб ўтди Си Цзиньпин.
Агентлик маълумотларига кўра, Ким Чен Ин АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан учрашишга тайёр эканини яна бир марта тасдиқлаган.
Ким Чен Ин ва унинг рафиқасининг Хитойга ташрифи 25-28 март кунлари амалга оширилган.
Мавзуга оид
22:13 / 31.10.2024
Украина Ким Чен Инни ҳибсга олиш ордери бўйича ХЖСга мурожаат қилади
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
23:22 / 17.10.2024
Шимолий Кореяда чучхе календари бекор қилинди
21:47 / 06.10.2024