«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг жароҳатидан тикланиб олиш муддати бироз сурилди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчи апрель ойининг охирида машғулотларга киришади. Агар жараён яхши кетса, мавсум охирига қадар, «ПСЖ» таркибида майдонга тушиши ҳам мумкин.
Шу туфайли, Неймарнинг жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятлари катта.
Жорий мавсумда, 26 ёшли Неймар «ПСЖ» таркибида 30та ўйин ўтказиб, 28та гол урган.

















