Қозоғистон пойтахти Остонада 17-19 май кунлари XI иқтисодий форум бўлиб ўтади.
Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев томонидан имзоланган ҳукумат қарорига кўра, Миллий иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари тадбирни ташкил этиш бўйича керакли чора-тадбирларни кўриши керак.
Таъкидланишича, форум республика бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ўтказилади. Тадбирнинг умумий қиймати 3,1 млрд тенге (9,63 млн доллар)дан ошмаслиги керак.

















