Словения ҳукумати Москвадан ўз элчисини маслаҳатлашувлар учун чақиртириб олиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Миро Церар твиттердаги саҳифасида ёзган.
«Буюк Британияда яқинда рўй берган воқеа туфайли Словения элчимизни Люблянага маслаҳатлашувлар учун чақиртириб олди», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузия россиялик дипломат чиқариб юборилишини маълум қилганди.













