Жаҳон | 17:50 / 30.03.2018
20324
1 дақиқада ўқилади

Минглаб фаластинликлар Исроил армияси билан тўқнашди. Қурбонлар ва 500дан ортиқ жароҳатланганлар бор

Фото: CNN

Ғазо сектори билан чегарада Исроил армияси фаластинликлар билан тўқнашди. Jerusalem Post хабарига кўра, қуролли тўқнашув оқибатида 6 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

Нашрда ёзилишича, 500дан ортиқ киши ушбу тўқнашув оқибатида жабрланган.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра эса жароҳатланганлар сони 420 нафар атрофида.

Исроил Мудофаа армияси маълумотига кўра, 17 минг фаластинлик ҳужум уюштирган.

Исроил армияси маълум қилишича, 30 март куни Ғазо сектори билан чегарада яна бир фаластинлик фермер ўлдирилган, бир неча киши жароҳатланган.

Бундан олдинроқ, Исроил ва Ғазо сектори чегарасида минглаб фаластинликлар норозилик намойиши уюштиргани хабар қилинганди.

Мавзуга оид