Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Яқин Шарқни беқарорлаштиришда айбланди
Фото: Fotolia
АҚШ Эрон томонидан Яманда исёнчи ҳусийлар қўллаб-қувватланаётганидан норози. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерснинг баёнотида айтилади, у Қўшма Штатлар президенти маъмурияти сайтида эълон қилинди.
«Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси сиёсий жараённи қўпоришда давом этмоқда, минтақада жанговар ҳаракатларни келтириб чиқаряпти ва вазиятни беқарорлаштирмоқда. Улар ҳусийлар ва бошқаларга қурол етказиб беряпти», - дейилади ҳужжатда.
Оқ уйнинг фикрига кўра, яманлик ҳусийлар БМТ шафелиги остидаги тинч ечим топиш жараёнига зарар етказмоқда. «Яманлик ҳусийлар БМТнинг Яманда сиёсий жараённи фаоллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларига аҳмоқона ракета ҳужумларини амалга ошириш таҳдиди билан жавоб қайтаришди, бу ҳолат якшанба куни ҳам юз берганди», - дейилади баёнотда.
Шу билан бирга, АҚШ ҳамкорларга «керакли гуманитар ёрдам тақдим этиб ва инклюзив жараённи қўллаб-қувватлаб, ўзини ўзи ҳимоя қилиш» мақсадида ёрдам кўрсатишда давом этади.
Мавзуга оид
19:50 / 24.05.2026
Рубио Эрон билан музокараларда «сезиларли ўсиш» борлигини айтди
14:18 / 24.05.2026
АҚШ тез орада Эрон билан тинчлик битими эълон қилиши мумкин
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026