Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида қотиллик юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 30 март куни соат 19.55ларда Хонён қишлоғида яшовчи, 1974 йилда туғилган Р.Қ. уйида ўзаро жанжал оқибатида турмуш ўртоғи, 1976 йилда туғилган М.Р.нинг бошига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада М.Р. воқеа жойида вафот этган. Р.Қ. қўлга олинган.