Қўл жанги бўйича мавсум бошланмоқда

Фото: Қўл жанги федерацияси
Жорий йилнинг 5-8 апрель кунлари Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 10-11,12-13 ёшли уғил болалар ва 14-15 ёшдаги қизлар ўртасида қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Бу ҳақда қўл жанги федерацияси KUN.UZ‘га маълум қилган.
Манбага кўра, айнан мана шу турнир натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси таркиби шакллантириб олинади. Унда Тошкент шаҳри ҳамда барча вилоятлардан 700га яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Мазкур мусобақа доирасида 18 ёшдан катталар ўртасида 60 ҳамда 80 кг вазн тоифасида професионал жанглар ҳам ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Руминиянинг Бухарест шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кичик ёшдаги қўл жанги усталари 15 та олтин медални қўлга киритган ҳолда умумжамоа бўйича биринчи ўринни эгаллашган эди.
Ўтган мавсумни муваффақиятли якунлаган спортчилар жорий йилда ҳам, хусусан 13-17 май кунлари Россиянинг Уфа шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё очиқ чемпионатида ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этишади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу мусобакага 10 апрелдан 8 майга қадар Тошкентда тайергарлик кўради.
Катталар терма жамоаси эса 24-27 май кунлари Беларусь давлатида ўтказиладиган Европа Очиқ чемпионатида иштирок этишни мақсад қилган. Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақага тайёргарлик йиғинини 10 апрелдан Пахтакордаги спорт базасида бошлайди.
Маълумот учун, Минскдаги турнир жорий йилнинг октябр ойида Нидерландияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Тавсия этамиз
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аргентинада россиялик жосуслар тармоғи фош қилинди
Жаҳон | 02:44
-
Эрон Трампнинг сўзларидан кейин АҚШга норозилик нотаси юборди
Жаҳон | 01:25
-
Эрон Исроилга қарата янги турдаги баллистик ракетани учирди
Жаҳон | 00:36
-
Россия Финландия чегараси яқинида қўшинларини кўпайтирмоқда – ОАВ
Жаҳон | 23:56 / 18.06.2025
Мавзуга оид

21:51 / 11.09.2020
Миллий гвардия қўмондони Қўл жанги федерацияси раҳбарлигига сайланди

20:25 / 15.03.2019
Ўзбекистонда армия қўл жанги бўйича мусобақа ўтказилди

15:16 / 20.07.2018
Қўл жанги федерацияси раис ўринбосари билан эксклюзив интервью

14:36 / 24.02.2018