5-7 июн кунлари Тошкентда қўл жанги бўйича VI Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди.

Ўзбекистон Қўл жанги федерациясидан хабар қилишларича, мезбон спортчилар 8 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза – жами 30 та медални қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида 2-ўрин Россия, 3-ўрин Қозоғистон терма жамоасига насиб этди.

Миллий олимпия қўмитаси ахборотига кўра, чемпионатда 30 та мамлакатдан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Фото: Миллий олимпия қўмитаси