Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Лига кубоги. "ПСЖ" финалда "Монако"ни йирик ҳисобда енгди
Фото: Reuters
Франция Лига кубогининг финал учрашуви ўз ниҳоясига етди. "ПСЖ" ҳамда "Монако" ўртасида кечган баҳс парижликларнинг йирик ғалабаси билан якунланди – 3:0.
8-дақиқада Кавани пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 21-дақиқада Ди Мария жамоасининг иккинчи голини киритди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганида Кавани дублга эришиб, жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади.
"ПСЖ" Франция Лига кубогини қаторасига 5-маротаба, умумий ҳисобда эса 8-маротаба ғолиб бўлди.
ПСЖ – Монако 3:0
Голлар: 1:0 – 8, пенальти Кавани, 2:0 – 21 Ди Мария, 3:0 – 85 Кавани.
ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти (Ло Чельсо, 70), Рабьо, Дракслер (Диарра, 81), Ди Мария (Пасторе, 52), Мбаппе, Кавани.
Монако – Субашич, Глик, Раджи, Сидибе, Жемерсон, Фабиньо, Тилеманс (Йоветич, 46), Моутинью (Геззаль, 80), Лопеш (Диакаби, 73), Лемар, Фалькао.
Огоҳлантиришлар: Глик (31), Фалькао (65), Раджи (75).
Мавзуга оид
02:10 / 15.04.2026
«Барселона» камбэк қилолмади
12:01 / 09.04.2026
ЕЧЛ. «Барса» ва «Ливерпул» биринчи ўйинларида ютқазди
12:09 / 12.03.2026
«Сити» Мадридда 3 та, «Челси» Парижда 5 та гол ўтказди. Кун ўйинлари
14:09 / 09.02.2026