Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Россия авиакомпаниялар учун ўзаро чекловларни бекор қилди
Россия ва Тожикистон авиакомпаниялар учун ҳар икки томондан ҳам жорий этилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» Россия Транспорт вазирлиги вакилига асосан хабар бермоқда.
«Делегациялар Россия ҳамда Тожикистон ўртасидаги ҳаво қатновини ривожлантиришга йўналтирилган кейинги қўшма қадамлар ҳақида келишиб олди. Томонлар ташувчилар томонидан 2017-2018 йил қишки жадвали доирасида белгиланган парвозларнинг тўла ҳажмини тасдиқлашди. Аввал жорий этилган барча чекловлар бекор қилинди, жумладан олдиндан айтилганлари ҳам», - дея маълум қилишган вазирликдан.
Шунингдек маълум бўлишича, парвозлар жадвалига ёзги мавсумдан тўртта янги йўналиш қўшилади: Пермь-Душанбе, «Жуковский»-Кўлоб, Челябинск-Хўжанд ва Краснодар-Хўжанд.
Мавзуга оид
18:33
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
10:42
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40
Россияда оғир аҳволда қолган ватандошлар Ўзбекистонга олиб келинди
09:49