2017-2018 ўқув йилидан бошлаб CEFR* нинг B1 ва ундан юқори даражасига эга абитуриентлар чет тилидан тест топширмаган ҳолда ҳам максимал баллни қўлга киритишлари мумкин.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сонли “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.
Мазкур Қарор асосида, жорий ўқув йилидан бошлаб Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган “Time Education” ўқув маркази ДТМ томонидан бериладиган чет тилларини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш ва малака сертификати (CEFR B1, B2, C1) олувчиларни махсус ўқув курсларида имтиҳонларга тайёрламоқда.
Жорий йилнинг 13 февраль – 6 март кунлари ДТМ томонидан чет тилларини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатларини бериш учун тест синовлари ўтказилди.
Time Education’нинг юқорида айтиб ўтилган сирлар кашф қилинган ўқув тизими асосида тайёрланган ўқувчилари 100 фоиз ижобий натижа кўрсатдилар ва B1 даражасини олдилар.
Агар Сизда ҳам
- 1-15-август кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонларда инглиз тилидан тест топширмаган ҳолда максимал балл олиш,
- Июнь ойида бўлиб ўтадиган чет тилларини билиш ва эгаллаш даражасини аниқлаш ва малака сертификати олиш учун навбатдаги тест синовларида иштирок этиш истагида бўлсангиз Сизга ҳам ушбу ўқув курсини тавсия қиламиз.
*CEFR (Common European Framework of Reference for Languages – умумий Европа тил кўникмаси қолипи) – халқаро чет тилини билиш даражасини текшириш имтиҳони.
Қуйида мазкур сирли ўқув тизими асосида таҳсил олган ўқувчиларнинг натижаларидан намуналар келтирилган:


















