Испаниянинг Майорка оролида бир гуруҳ велосипедчиларни автомобил уриб кетди. Бунинг оқибатида 9 нафар германиялик жароҳат олди. Бу ҳақда ABC нашри хабар бермоқда. 

Нашр маълумотларига кўра, воқеа Капдепера вилоятида 5 апрель эрталаб юз берган. Porsche Cayenne автомобили ҳайдовчиси номаълум сабабларга кўра велосипедчиларни босиб кетган. Машина рулида 30 ёшлар атрофидаги испаниялик бўлган. 

“9 велосипедчидан икки нафари жиддий, 7 нафари енгил жароҳат олган”, деб маълум    қилган нашр.

Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Йўл полицияси воқеа тафсилотларини ўрнатиш учун тергов бошлаган.

Фото: Elcomercio.es