Жаҳон | 00:53 / 07.04.2018
6446
1 дақиқада ўқилади

Грузияда давлат хизматчиларига қора рангдаги машиналарда юриш тақиқлаб қўйилди

Фото: Sputnik

Грузия ҳукумати давлат хизматчиларига мўлжалланган қора рангдаги автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди. Тегишли қарор ҳукумат сайтида эълон қилинган.  

Февралда Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили барча давлат хизматчиларини “қора рангдаги жиплар даври”ни тугатишга чақирганди, чунки бу одамларнинг ғашига тегади. Унинг айтишича, секин-асталик билан экологик тоза транспортга ўтиш лозим.

Қарорга кўра, барча вазирликлар ва давлат идоралари апрель охиригача тежамкор автомобил моделларини харид қилиш ҳисобга олинган, ўз автопаркини оптималлаштириш режасини тақдим қилиши керак.

“Бу биз аввалги ҳукумат вақтларида ҳашамат ва имтиёзлар билан боғланган баъзи белгилардан воз кечишимизни англатади”, деб айтган Грузиянинг ярашув ва фуқаролик тенг ҳуқуқлиги масалалари бўйича вазири Кетеван Цихелашвили.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид