Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» 100 миллион евролик трансфер қилмоқчи
«Барселона» клуби «РБ Лейпциг»нинг франциялик ҳимоячиси Дайо Упамекано хизматига қизиқиш билдирмоқда. Клуб ҳатто Самуэль Умтити билан шартнома узайтирилган тақдирда ҳам бу футболчини сотиб олмоқчи.
Telefoot хабарига кўра, каталонияликлар 19 ёшли футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.
Айни вақтда «Барселона»дан ташқари «Манчестер Юнайтед», «Бавария», «Арсенал» ва «Милан» клублари ҳам «Лейпциг» ҳимоячисига қизиқиш билдиришмоқда.
transfermarkt маълумотига кўра, Упамеканонинг трансфер қиймати 25 млн евро этиб белгиланган. Жорий мавсумда ушбу футболчи «Лейпциг» сафида барча турнирлар доирасида 36 учрашувда майдонга тушган.
Бундан аввалроқ, «Барселона» «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Люк Шоуни ижарага олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
14:12 / 28.01.2026
ЕЧЛда сўнгги тур: кимга қандай натижа керак?
17:16 / 22.01.2026