9 апрель куни Ўзбекистонда буюк давлат арбоби ва соҳибқирон Амир Темурнинг 682 йиллиги кенг нишонланди. Юртимизнинг турли шаҳарларида Амир Темур ҳайкаллари пойига гуллар қўйилди. Соҳибқирон дунёга келган Хўжа Илғор қишлоғига ҳам кўплаб меҳмонлар ташриф буюришди ва бу ерда унинг болалик йилларидан то ҳукмронлик давригача бўлган воқеалар саҳна кўринишлари шаклида тақдим этилди.

Фото: Халқаро Пресс клуб
Фото: Халқаро Пресс клуб
Фото: Халқаро Пресс клуб
Фото: Халқаро Пресс клуб
Фото: Халқаро Пресс клуб

 KUN.UZ қутлуғ сана муносабати билан Амир Темурнинг халқ орасида кенг тарқалган ўгитлари билан бўлишишга қарор қилди:

  • Куч — адолатдадир.
  • Курашиб эришилмаган ғалаба ғалаба эмас.
  • Чораси йўқ ишга киришма, чунки ундан қутулиб бўлмайди.
  • Қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурдирган иморатларга боқинг.
  • Бир таёқни синдириш мумкин, кўп таёқни буколмайсан ҳам.
  • Оғзингга қон тўлса ҳам, душман олдида тупурма.
  • Қиличим ўткир бўлса-да, ўйлаб қинидан чиқардим, ширин сўз айтиб, ғанимнинг имон топмоғига йўл очдим.
  • Бошсиз мамлакат жонсиз танага ўхшайди, бежон таннинг аҳволи вайроналикка яқиндир.
  • Шижоатли кишиларни дўст тут, чунки Аллоҳ жасур кишиларни ардоқлайди.
  • Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин. ***