Жаҳон | 13:10 / 10.04.2018
8998
2 дақиқада ўқилади

Юлия Скрипаль шифохонадан чиқарилиши маълум қилинди

Фото: gazeta.ru

Sky телеканали маълумотларига кўра, Юлия Скрипаль март бошида заҳарланиши оқибатида тушган Солсберидаги шифохонадан чиқарилади. Телеканал манбасининг маълум қилишича, у шифохонани 9 апрелда тарк этиши керак бўлган, бироқ натижада бу юз бермаган.

Ўз навбатида “Би-би-си”нинг маълум қилишича, Юлия 9 апрелда шифохонадан чиқарилган ва дарҳол “хавфсиз жой”га етказилган.

Яқин соатларда шифохона раҳбарияти ушбу ҳолат юзасидан расмий баёнот бериши кутилмоқда.

“Мен Британия оммавий ахборот воситалари Юлиянинг шифохонадан чиққани ҳақида хабар бераётганини кўрдим, бирор нарсани билиш учун элчихонага ҳам, “Би-би-си”га ҳам қўнғироқ қилмоқдаман, бироқ ҳозирча ҳеч қаерда гўшакни кўтаришмаяпти”, деган Юлиянинг қариндоши Виктория Скрипаль.

Сергей ва Юлия Скрипаль номаълум модда билан заҳарланишгандан кейин 4 март куни шифохонага тушганлар. 

8 апрелда Sunday Times нашри Британия ҳукуматидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда, Лондон Скрипалларга АҚШга кўчиб ўтишларини ва исмларини ўзгартиришларини таклиф қилмоқчилигини маълум қилган. Маълум қилинишича, ушбу масала бўйича Буюк Британия разведкаси MI6 ва АҚШ марказий разведка бошқармаси музокара ўтказган.

Бироқ Россия элчихонасида таъкидланишича, Лондон шу тариқа бу ишдаги “барча далилларни изсиз йўқотмоқчи”. Шунингдек, элчихонасида айтилишича, ҳодисанинг барча исботлари – Скрипалларнинг уй ҳайвонларидан тортиб уйларигача йўқ қилиб юборилган.    

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид