Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Британия мудофаа вазирлиги Солсберини заҳарли моддадан тозалашга 23 млн доллар сарфлади
Буюк Британия мудофаа вазирлиги Солсберини ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган модда изларидан тозалаш учун 18 млн фунт (23 млн доллар) сарфлади. Бу ҳақда The Sun газетаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, вазирлик Солсберидаги эҳтимолий зарарланган жойларни тозалашга 10,9 млн фунт ($14 млн) сарфлаган. Яна 6,7 млн фунт ($8,5 млн) тозалаш жараёнида фойдаланилган қурилма ва ашёларга кетган. 286 минг фунт эса транспорт харажатлари, Солсберига жўнатилган эксперт ва ҳарбийларнинг яшаш ҳамда еб-ичиши учун сарфланган.
Ноябрда Salisbury Journal газетаси Солсбери ва Эймсберидаги заҳарланишларни ўрганиш учун полиция жами 11 млн фунт ($14 млн) сарфлаганини ёзганди. Бундан ташқари, заҳарли моддалар қолдиғи бўлиши эҳтимоли боис 16та полиция ва 8та тез ёрдам машинаси кўмиб ташланган. Уларнинг умумий қиймати£892 минг фунтни ($1,14 млн) ташкил этади, деб ёзади The Sun.
Скрипаллар 2018 йил марти бошида Солсберидаги уйларида ҳушсиз топилишган. Британия ҳукумати уларнинг заҳарланишида Москвани айблаган. Таъкидланишича, Скрипалларга ҳужум вақтида “Новичок” туридаги модда қўлланган. Бироқ Россия бу айбловларни инкор этиб келади.
Мавзуга оид
23:14 / 14.10.2024
Британияда «Новичок» ёрдамида заҳарланиш иши бўйича суд эшитуви бўлиб ўтди
17:08 / 04.03.2019
Тереза Мэй Солсберига келди
22:01 / 17.02.2019
Солсберидаги соборга Россия байроғини илиб кетишди
07:58 / 15.12.2018