Ўзбекистон | 18:27 / 11.04.2018
61652
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жума «Машинасиз кун» деб эълон қилиниши мумкин

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Йўл ҳаракати хавфсизлиги концепцияси лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Хусусан, концепция билан жума кунини «Машинасиз кун» сифатида эълон қилиш таклиф этилмоқда. Шу куни автотранспорт воситаларидан фойдаланишни камайтириш, соғлом турмуш тарзи (жумладан велосипедда юриш) ва экологик муҳитни сақлаш бўйича тарғиботга йўналтирилган тадбирлар амалга оширилади.

Концепция лойиҳаси билан Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ёрдамчилари институтини ихтиёрий асосда жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унга «таълим муассасалари, автокорхоналар, маҳалла фуқаролар йиғинларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш бўйича тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказиш, шунингдек, пиёдаларга ЙҲХ асосларини тушунтириш» вазифаси юклатилади.

Мавзуга оид