Францияда Mirage 2000 қирувчи самолёти завод устига тасодифан бомба ташлаб юборди. Бу ҳақда France Bleu хабар бермоқда.

Воқеа 10 апрелда Луара департаментида юз берган. Франция ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита самолёти Ножан-сюр-Верниссон аҳоли пункти устидан учиб ўтаётганда улардан бири авиабомбани йўқотиб қўйган. Бомба Faurecia компанияси заводи устига тушган. Бунинг оқибатида 2 киши жароҳат олган.

“Аввал иккита қирувчи самолёт учиб ўтди ва биз зарба овозини эшитдик. Овоз етарлича баланд эди”, деб айтган гувоҳлардан бири.

Франция ҳарбий-ҳаво кучлари вакили, полковник Оливье Селонинг айтишича, заводга тушган бомба ўқув бомбаси бўлган ва портловчи моддаларга эга бўлмаган. Бомба Рейсм яқинидаги полигонга ташланиши керак бўлган.

Таъкидланишича, воқеа тергов қилинмоқда.