02:03 / 12.04.2018
50616

Мадридда драма. «Реал» охирги дақиқадаги гол эвазига ярим финалга чиқди

Фото: Twitter/ChampionsLeague

Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида «Реал» «Ювентус»га қарши жавоб учрашувини ўтказди. Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида кечган учрашув туринликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ Сами Хедира мадридликлар жарима майдончасига ёриб кириб қаровсиз қолдирилган Марио Манджукични тўп билан таъминлади ва ҳужумчи аниқ зарба билан тўпни дарвоза бурчагига йўллади. 37-дақиқада ушбу хорватиялик ҳужумчи Штефан Лихтштайнернинг узатмасидан кейин дублни расмийлаштирди. Блез Матьюди иккинчи бўлим бошида Кейлор Навасни доғда қолдириб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Ўйин сценарийси қўшимча бўлимларга қараб кетаётган вақтда бош ҳакам Майкл Оливер катта саҳнага чиқди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 3 дақиқанинг охиргисида ҳакам туринликлар жарима майдонида фол қайд этиб (Бенатия ва Васкес тўп учун курашган вазиятда) пенальти белгилади. Бу қарордан ғазабга келган Жанлуиджи Буффон норозилик билдира бошлади ва ҳакам унга қизил карточка кўрсатди. Игуаин ўрнига майдонга тушиб, дарвозага турган Шченсни Криштиану Роналдунинг зарбасини қайтара олмади - 1:3.

Туринда бир ҳафта муқаддам ўтказилган биринчи учрашув «қаймоқранглилар»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Шу тариқа, икки учрашув натижасига кўра, турнир ярим финалига «Реал» йўл олди.

Чемпионлар лигаси
1/4 финал
Жавоб ўйинлари

Реал – Ювентус 1:3 (0:2)
Голлар: 0:1 – 2 Манджукич, 0:2 – 37 Манджукич, 0:3 – 60 Матюиди, 1:3 – 90, пенальти Роналду.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Вальехо, Иско, Каземиро (Васкес, 46), Кроос, Модрич (Ковачич, 75), Бэйл (Асенсио, 46), Роналду.
Ювентус – Буффон, Бенатия, Алекс Сандро, Де Шильо (Лихтштайнер, 17), Кьеллини, Пьянич, Хедира, Матюиди, Дуглас Коста, Манджукич, Игуаин (Шченсни, 90).
Огоҳлантиришлар: Пьянич (17), Карвахаль (22), Манджукич (29), Лихтштайнер (36), Алекс Сандро (67), Дуглас Коста (73), Марсело (81), Бенатия (90).
Четлатиш: Буффон (90).
Биринчи ўйин: 3:0

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top