12 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги янги раҳбари этиб тайинланган Шерзод Кудбиев Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигининг Facebook’даги саҳифасида ҳоким сифатида амалга оширган ишларини сарҳисоб қилди. У 2016 йил сентябридан бери Мирзо Улуғбек тумани ҳокими сифатида ишлаб келди.
Ҳокимлик Facebook’да саҳифани очди ва у орқали тумани аҳолиси билан мулоқот қилинди, туманда амалга оширилаётган барча муҳим воқеалар ҳақида маълумот бериб борилди. Жумладан, биринчи маротаба маҳаллий бюджет параметрларини оммавий муҳокама этиш учун эълон қилинди.
Шунингдек, очиқ мулоқотлар ўтказиш учун туман аҳолиси билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилди ва унда туман аҳолиси ўз муаммосини тўғридан-тўғри туман ҳокими билан муҳокама этиш имкониятига эга бўлди.
Бундан ташқари, ҳокимлик фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек ҳокимлиги қошида Жамоатчилик Кенгаши ташкил этилди.
Obod uy лойиҳасини ишга тушириш орқали ХУЖМШ соҳасида ижобий ўзгаришларни амалга оширишга ҳаракат қилинди.
“Тадбиркорлар ва инвесторлар билан бевосита мулоқотни йўлга қўйишга ҳаракат қилдик;
ўнлаб километр йўллар ва пиёдалар йўлакчаларини асфальтладик;
янгиланган «Экопарк» ва «Гулшан» боғларини ишга туширдик, янги объектлар қурдик ва ҳудудлар барпо этдик;
ногиронлар, ёлғиз, ёрдамга муҳтож бўлган аҳоли қатламига ёрдам бердик;
Умуман олганда, туман ҳокимлиги томонидан ҳар куни амалга оширилиши керак бўлган барча ишларни бажардик”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида туманда 1800 дан зиёд янги тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олинди.
Туман бюджетидан жами 291,3 млрд. сўм ажратилди, жумладан:
- ижтимоий соҳа ташкилотларига – 195,1 млрд. сўм;
- бошқарув органлари учун – 15,4 млрд. сўм;
- ободонлаштириш ишларига – 28,1 млрд. сўм;
- соғлиқни сақлаш тизимига – 47,9 млрд. сўм;
- маданият соҳасига – 1,05 млрд. сўм;

















