Жаҳон | 09:08 / 19.04.2018
5497
1 дақиқада ўқилади

«Яқин ҳафталар ичида». Трамп Ким Чен Ин бўйича баёнот берди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан «яқин ҳафталар ичида» учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

«Мен яқин ҳафталар ичида Ким Чен Ин билан учрашиб, Корея ярим оролини ядровий қуролсизлантириш масаласини муҳокама қиламан. Умид қиламанки, бу учрашув муваффақиятли бўлади ҳамда биз уни кутмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин шахсан гаплашмаганини маълум қилганди. «Етакчи Ким Чен Ин билан музокараларга келадиган бўлсак: президент маъмурият олий даражада музокаралар ўтказганини айтди ва улар у билан тўғридан тўғри бўлмаганини қўшимча қилиб ўтди», - дея айтиб ўтган Сандерс.

Мавзуга оид