Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қодиров ўзининг «севимли иши» ҳақида гапирди
Фото: ТАСС /Алексей Никольский
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг маълум қилишича, республика раҳбари ваколатларини топшириш ва халқ ҳамда давлат ҳимоясига туришга тайёр. Бу ҳақда у «Россия 24» телеканали эфирида айтиб ўтган.
«Мен сиёсатга худди жангчи каби келдим. Ҳамда менинг энг севимли ишим – жанг қилган ҳолда, халқ ва давлатни ҳимоя этиш. Шунинг учун биз исталган қийинчилик даражасидаги буйруқни бажаришга тайёрмиз – олий бош қўмондон нима деса, ўша юз беради. Бизнинг йигитлар тайёр. Менинг фикримча, биз, генераллар, субъектлар раҳбарлари лавозимидан воз кечишимиз ва мамлакатимиз яхлитлигини ҳимоя қилиб, олдинга қараб ҳаракатланишимиз керак», - дея айтиб ўтди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қодиров Суриядаги вазиятни Чеченистон воқеалари билан тенглаштирганди.
Мавзуга оид
14:47 / 12.01.2026
Украина разведкаси: Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли Кремл унга ворис изламоқда
19:43 / 04.01.2026
Қодиров омма олдида ҳасса тутган ҳолда кўриниш берди
02:36 / 06.12.2025
Дронлар Чеченистондаги «Грозний-Сити» комплексига ҳужум қилди
14:53 / 12.11.2025