Туркманистон президентининг юртимизда кутиб олиниши ижтимоий тармоқларда ва миллий веб-сайтларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Кимдир оқлаяпти, яна кимдир танқид қилмоқда. Хўш, ўзи нимага бундай бўлди?
Биринчидан, ҳаммаси ҳукумат даражасида бажарилган. Давлат аралашмаган жой қолмади. Вазирлар маҳкамаси – тегишли таълим вазирликлари – таълим муассасалари – ректорат – деканат - ТАЛАБА. Ва мана натижа:

Биринчидан, бу нарса қонуний эмас. Фикримизча, таълим соҳаси вазирликлари бу кунни «дам олиш куни» деб эълон қилиб, айрим таълим муассасаларига бир-икки кунга рухсат бериши қийин иш эмасди. Наҳотки шундай буйруқ чиқариш қийин бўлса?
Масалан, (балким мисол қўполроқдир, бироқ биз ҳаракат қилдик) тубандагидек буйруқ чиқариш мумкин эди:
Буйруқ №123
Туркманистон президентининг ташрифи муносабати билан ҳамда дипломатик ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 1, 2, 3, 4 ва 5-таълим муассасаларига **-** апрель кунлари Туркманистон президентини кутиб олишга рухсат берилсин.
Қайд этиб ўтилсинки, шу кунлари номлари кўрсатиб ўтилган таълим муассалари талабалари дарслардан озод этилсин. Қолдирилган дарслар қўшимча соатлар ҳисобига тўлдирилиши белгилаб қўйилсин.
Ва ҳ.к. ва ш.к.
Вазир А.Б.В
Имзо. Сана.
Қиш аллақачон тугади, айиқлар ҳам аллақачон қиш уйқусидан уйғониб бўлишган. Ёшлар ташкилотлари қачон уйғонишади? Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, уйғонинглар ахир, ташқарида аллақачон апрель.
Наҳотки таълим муассалари билан ҳамкорликда #meetthepresident ёки #friendshipturkmenistan ҳэштеглари остида кутиб олиш маросимини ташкиллаштириш шу қадар қийин бўлса? Трасса бўйлаб чиройли кутиб олиш маросимини ташкиллаштириш мумкин эди.
Ташкилот расмий веб сайтининг рус тилидаги версиясини очамиз. Сўнгги янгилик:

Ҳа, 2018 йил 20 апрелдан жуда долзарб янгилик, лекин Ўзбекистон ёшлари сизнинг «қанотингиз» остида-ку? Ҳеч бўлмаганда, назарий жиҳатдан. Сизларнинг ҳаттоки номларингизни ўзгартириб беришди — Ёшлар иттифоқи деб. Марҳамат қилиб, ёшларни бирлаштиринг.
















