Жаҳон | 08:24 / 26.04.2018
6100
1 дақиқада ўқилади

Emirates уйдан туриб рейсга рўйхатдан ўтиш ва юкларни топшириш хизматини йўлга қўйди

Фото: dandubai.ru

Emirates авиакомпанияси йўловчиларнинг уйларидан туриб рейсга рўйхатдан ўтиш ва юкларини топшириш хизматини йўлга қўйди. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар бермоқда. 

Йўловчилар қўшимча ҳақ эвазига авиакомпаниянинг уларнинг уйларига келувчи ходимларига 7 тагача буюмни топширишлари мумкин. Янги хизмат барча хизмат кўрсатиш синфларида тақдим қилинади.

Авиакомпания ходими топширилган юкнинг оғирлигини ўлчаб, унга ёрлиқ бириктиради, йўловчини рейсга рўйхатдан ўтказади ва Дубайнинг йўловчи танлаган исталган жойида унга чипталарни топширади. Бу меҳмонхона, уй ёки офис бўлиши мумкин. Ходим багажни рейсга бир неча соат қолганда аэропортга олиб кетади. Хизматга парвозгача камида 12 соат олдин буюртма бериш керак.

Авиакомпания, шунингдек, юкни манзилга учиб келгандан кейин етказиш хизматини ҳам йўлга қўйди. Бунда авиакомпания ходими йўловчи юкини тасмадан олиб, уни божхона назоратидан ўтказиб, йўловчи уйига етказиб беради.

 

Мавзуга оид