Ўзбекистон | 00:21 / 29.04.2018
57140
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор болалари Президентга видеомурожаат билан чиқишди

Тошкент шаҳридаги Чилонзор туманининг 8-кварталида яшовчи болалар Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат билан чиқишди.

Видеомурожаат Faceebok ижтимоий тармоғида Ольга Бийсембаева томонидан жойлаштирилган постдан ўрин олган. Ундан кўринишича, болалар ўйнайдиган ўйин майдончаси ва футбол майдонининг тегинилмасдан қолдирилишини президентдан сўрашган.

«Бизга ўйин ва футбол майдонимизнинг қолдиришида ёрдам беринг. Биз ўйнашни истаймиз», дейди хитоб билан чиққан қизалоқ. Унинг атрофидаги болалар эса майдончаларнинг бузилишига «Йўл қўймаймиз!» деб жўр бўлишган.

Афтидан, ушбу кўпқаватли уйларнинг олдида жойлашган болалар ўйин ва спорт майдони бузиб ташланиб, ўрнига бирор бино қурилиши режалаштирилаётганидан маҳалла болалари норозилигини шу тарзда изҳор этишган.

Мавзуга оид