«Қирғизистонликлар учун Бишкек шаҳри юксак маданият, фан, таълим ва бағрикенглик маркази саналади. Шубҳасиз, шаҳарнинг асосий бойлиги — унда истиқомат қилаётган одамлардир. Бу ерда Қирғизистонда яшовчи барча миллатлар ва элатлар вакиллари, турли касб соҳиблари истиқомат ва меҳнат қилишмоқда. Авлоддан авлодга пойтахтликлар тинчлик, бағрикенглик ва ўзаро ишончнинг мустаҳкам асосини яратиб келишган. Биргаликда улар севимли шаҳримизни ривожлантириш, ободонлаштириш ва унинг қиёфасини яхшилаш учун улуш қўшиб келишган», — дейилади Қирғизистон президентининг табригида
«Биз бишкекликларнинг энг яхши удум ва анъаналарини сақлаб қолиб, уни муносиб ривожлантиришимиз керак. Бишкекимиз доимо ям-шил, чиройли, тоза ва хавфсиз бўлиб қолиши учун курашмоғимиз керак», деган Жээнбеков.
Сайт шунингдек шаҳар кунининг нишонланишидан фоторепортаж ҳам эълон қилган.










