Азизбек Бахтиёр ўғли Абдусаломов Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

photo_2026-09-15_20-36-26

У бу лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келган Анваржон Ҳакимовни алмаштирди.

Азизбек Абдусаломов 1992 йил Мингбулоқ туманида туғилган. 2017–2024 йилларда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги — муҳандис-технолог, иқтисодчи.

Тайинловга қадар Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Хондамир Охунбобоев Наманган вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникация масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

photo_2026-09-15_20-29-24

У бу лавозимда 2021 йилдан буён ишлаб келган Ботир Нуритдиновнинг ўрнини эгаллади.

Хондамир Охунбобоев 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий. 2013 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар «Наманган эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат муассасаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рустамжон Эгамбердиев Андижон вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

photo_2026-09-16_12-27-09

Бу лавозимда 2024 йилдан буён Исомиддин Исманов ишлаган, у 2026 йил апрелида пора билан қўлга тушганидан кейин бу лавозим ҳозиргача бўш турганди.

Рустамжон Эгамбердиев 1987 йилда Қорасув шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат аграр университети (кундузги), 2015 йилда президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.