Индонезиядаги халқаро мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Баҳрайн билан ўйнади.
Ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилди. Ўзбекистон голларига Азизбек Амонов, Ҳусниддин Ғофуров ва Санжар Қодирқулов муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда КХДР билан беллашган ёшлар жамоаси 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганди.
PSSI-2018, Индонезия
30 апрель
Ўзбекистон ОТЖ – Баҳрайн ОТЖ - 3:3
Голлар: Азизбек Амонов (44), Ҳусниддин Ғофуров (72), Санжар Қодирқулов (90+3) - Ҳошим Ҳошим (35, пен.), Муҳаммад Марҳун (51, 58).
Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Шароф Муҳитдинов, Суҳроб Нуруллоев, Нурилло Тўхтасинов, Ислом Кенжабоев, Ҳожиакбар Алижонов, Андрей Сидоров, Азизбек Амонов, Дониёр Нарзуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Илҳом Алижонов.
Баҳрайн ОТЖ: Сайид Муҳаммад Субҳар, Аҳмад Бугаммар, Ҳусайн Сабба, Муҳаммад Марҳун, Абдулазиз Алмансурий, Ҳасан Алкаррани, Ҳошим Ҳошим, Жасим Алсалама, Аднан Алшираҳ, Аббос Аласфур, Юсуф Шабаан.
Ҳакам: Юди Нурчая (Индонезия)
Энди 3 май куни Ўзбекистон ОТЖ мусобақа мезбони Индонезияга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.
















