Жаҳон | 16:38 / 02.05.2018
7737
1 дақиқада ўқилади

Мэйга Brexit шартлари бўйича ультиматум қўйилди

Фото: Reuters /Toby Melville

Британия парламентарийлари бош вазир Тереза Мэйга Brexit’дан сўнг ЕИ билан «божхона ҳамкорлиги»дан воз кечиш талаби бўлган ультиматум қўйишди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.

Улар Brexit’дан сўнг миллий божхона божларини ЕИ божлари билан мувофиқ даражага келтириш бўйича режаларга қарши чиқмоқда. 30 саҳифалик ҳужжатда айтилишича, «божхона ҳамкорлиги» келажакда анча йирик келишувларга эришишда тўсиқ яратиши мумкин.

Шунингдек, қонун чиқарувчилар лойиҳани амалга ошириш учун катта харажатлар талаб этилишидан хавфсирамоқда.

Чоршанба, 2 май куни, парламентда Brexit шартларини муҳокама қилиш бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтади.

Мавзуга оид