Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Халқаро аэронавтика ассоциацияси вакиллари иштирокида якуний учрашув ўтказилди. Тадбирни қўмита раиси ўринбосари Шоҳрух Шарахметов очиб берди ва меҳмонларга Ўзбекистонда аэростатлар парвозларини ривожлантиришда давомли тадбирларда қатнишишни анъанага айлантиришни таклиф қилди.

Маълумки, апрель ойида Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива ва Бойсун шаҳарларида Халқаро аэронавтика ассоциацияси делегацияси вакиллари иштирокида  аэростатлар парвозлари амалга оширилди.

Самарқанд узра ҳаво шарлари парвозига старт берилди 

Бухоро осмонида аэростатлар парвоз қилди. Олдинда Хива ва Бойсун!

Навбат Хивага! Аэростатлар парвозига старт берилди (фото+видео)

Бойсун: Жонли табиат қўйнида аэростатлар парвози (видео+фото)

Питер Блазер бошчилигидаги Швейцария делегацияси вакиллари KUN.UZ мухбирига Ўзбекистон бўйлаб саёҳат ва аэростатлар парвози томошаларидан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб беришди.

"Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Бойсун шаҳарларида бўлдик. Ҳар бир шаҳар ўзига хос тарих ва гўзалликка эга эканига ишонч ҳосил қилдик. Тасаввурларимизни сўз билан ифодалаш қийин - ҳаммаси жуда зўр ўтди. Биз ўзимизни эртаклар оламида юргандек ҳис қилдик. Ўзбек халқининг очиқкўнгиллилиги ва меҳмондўстлиги эса алоҳида таҳсинга сазовор. Бизни ҳамма ерда қучоқ очиб кутиб олишди. Мазмунли саёҳат ва ҳамкорлик учун барчангизга ташаккур", - дейди Халқаро аэронавтика ассоциацияси раиси Питер Блазер.