08:01 / 03.05.2018
19725

Samsung янги смартфонларини ортиқча шов-шувсиз тақдим этди

Samsung компаниясининг Индонезиядаги сайтида ҳали расман тақдим қилинмаган Galaxy A6 ва A6+ смартфонлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Шу тариқа янги смартфонларни “ими-жимида” тақдим қилинган деб ҳисоблаш мумкин, деб маълум қилмоқда Sam Mobile портали.

Samsung Galaxy A6 5,6 дюймли, томонлари нисбати 18,5:9 бўлган Super AMOLED дисплейи, 8 ядроли Exynos 7870 процессори, 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотира, қўшимча 256 Гб хотира ўрнатиш учун слот билан жиҳозланган. Баъзи бозорларда смартфоннинг 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотирага эга версиялари пайдо бўлиши мумкин.

Фото: SamMobile

Смартфоннинг асосий камераси 16 Мп ли сенсорли ва олд камераси ҳам 16 Мпли бўлиб, унинг ёруғлик-диодли чақноғи (вспишка) бор. Смартфон аккумулятори 3000 мА-соат сиғимга эга. Қурилманинг нархи 300-340 евро атрофида бўлади. 

Samsung Galaxy A6+ эса 6 дюймли экран билан жиҳозланган. Смартфон A6 каби “тўлиқ экранли” дизайнга эгалиги сабабли экран остидаги “Home” тугмасидан маҳрум бўлган. Бармоқ излари сканери орқа панелга кўчирилган. Смартфон бир кристалли Qualcomm Snapdragon 450 тизими асосида қурилган ва 3/4 Гб тезкор ва 32/64 Гб доимий хотира билан жиҳозланади. MicroSD слоти 400 Гб гача хотира картасини ўрнатиш имконини беради.

Фото: SamMobile

Смартфоннинг орқа томонида 16 ва 5 Мпли камералардан иборат иккита ёнма-ён камера жойлашган. Ёрдамчи камера кескинлик чуқурлиги (фоннинг ёйилиши) билан ишлаш учун мўлжалланган. Фронтал камера 24 Мпли бўлиб, ёруғлик-диодли чақноққа эга. Смартфон Bluetooth 5.0’ни қўллаб-қувватлайди, аккумулятори сиғими 5000 мА-соатни ташкил қилади. Қурилма нархи 360-400 евро атрофида бўлади.

Top