Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда “гравитацион” ядро бомбасининг муваффақиятли синовдан ўтказилгани маълум қилинди
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари “гравитацион” ядро бомбаси B61-12’ни синовдан ўтказган. Бу ҳақда Military.com порталига АҚШ қуролли кучларининг ядровий қуролларни стратегик бостириш ва интеграция қилиш штаби бошлиғи ўринбосари, генерал Жек Вайнштейн маълум қилган.
“Биз 26 та муҳандислик, созлаш ва парвоз синовларини ўтказдик. Дастур яхши кетмоқда”, деб айтган Вайнштейн. Унинг айтишича, модернизация қилинган бомбалар аввалги 11-модификациядаги бомбалардан 3 марта аниқроқ бўлади.
Синов вақтида қандай самолётлардан фойдаланилгани маълум қилинмаган. Порталнинг маълум қилишича, янги қурол 5-авлоддаги F-35 Lightning II қирувчи самолётлари билан мос келиши керак. Бомбаларнинг илк партияси 2020 йилда етказилиши керак. Авиабомбаларни АҚШнинг Европа давлатлари – Германия, Италия, Туркия, Бельгия ва Нидерландиядаги базаларида жойлаштириш режалаштирилган.
Таъкидланишича, B61-12 ядро бомбаси ўта мустаҳкамланган ер ости иншоотларини йўқ қилиш учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026