10:48 / 04.05.2018
9550

Сервер Жепаров «Истиқлол» билан Эрон Кубогида ғалаба қозонди

Фото: Amir Hossein Kheirkhah

Теҳроннинг «Истиқлол» клуби Эрон Кубоги финалида қуйи лига вакили «Хунех бе Хунех» жамоаси билан беллашди.

35-дақиқада Тиам томонидан урилган гол ўйинда ягоналигича қолди ва «Истиқлол» ўз тарихида 7-марта мусобақа ғолибига айланди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров «Истиқлол»нинг асосий таркибида майдонга тушди ва ўйин охирига қадар ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Истиқлол» Эрон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритган эди. 

Эрон Кубоги, финал
3 май
Истиқлол (Теҳрон) - Хунех бе Хунех - 1:0
Гол: Тиам (35)

Top