Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ёрдамчилари Обама маъмуриятига қарши компромат йиғиш учун Исроил фирмасини ёллаган
Фото: Manuel Balce Ceneta/AP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг ёрдамчилари собиқ президент Барак Обама маъмуриятининг Эрон билан ядровий келишувга алоқаси бўлган ходимларига қарши компромат йиғиш учун Исроилнинг хусусий изқуварлик агентлигини ёллаган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Нашр маълумотларга кўра, Оқ уй вакиллари исроиллик изқуварлар билан 2017 йил майида боғланишган. Улар Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлган Бен Родс ва вице-президент Жозеф Байденнинг маслаҳатчиси Колин Кални обрўсизлантирувчи маълумот йиғишни исташган. Уларнинг иккиси ҳам Эрон билан ядровий битимни тайёрлаш ва тузишда муҳим роль ўйнаган.
Нашр маълумотларига кўра, Трампнинг ёрдамчиларини исталган компромат қониқтиради: изқуварларга бундай материалларни “нишонга олинганлар”нинг ҳам сиёсий фаолияти, ҳам шахсий ҳаётидан топиш буюрилган. Алоҳида эътибор Обама маъмурияти ходимлари ядровий битимдан қандайдир наф ололганларига қаратилмоқда.
Нашрнинг таъкидлашича, Трамп 12 майгача Эрон билан ядровий битим бўйича ўз позициясини билдириши керак: АҚШ битимни узайтириши ёки ундан чиқиши керак. Нашр томондан сўралган мутахассисларнинг фикрича, компроматларнинг йиғилиши Оқ уй битимни бекор қилиш йўлларини қидиришда боши берк кўчага кириб қолганидан дарак беради.
Мавзуга оид
22:13 / 17.03.2026
Эрон миллий жамоаси ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикада ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
20:38 / 17.03.2026
Трамп жамоаси аъзоларидан бири урушга норозилик билдириб, истеъфо берди
20:02 / 17.03.2026