Руминия президенти “жиноятчилар” сўзи учун жаримага тортилди
Руминия президенти Клаус Йоханнисга нисбатан ҳали жазо ҳукми чиқарилмаганларга нисбатан “жиноятчилар” сўзини қўллагани учун 2000 лев (510 доллар) миқдорида жарима тайинланди. Бу ҳақда Руминиянинг таҳқирлашларга қарши курашиш миллий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.
“Президент Клаус Йоханнис томонидан ҳали жазо ҳукми чиқарилмаганларга нисбатан “жиноятчилар” сўзини қўллаши таҳқирлаш ҳисобланади ва одамларнинг қадр-қимматга ҳуқуқини бузади”, деб айтилган хабарда.
Президент маъмурияти бу қарор эътиборсиз қолдирилмаслигини маълум қилган.
“Руминия президенти бу қарорни сиёсий деб ҳисоблайди ва шу сабабли у бўйича тегишли инстанцияга арз қилади”, деб айтилган маъмурият хабарида.
Йоханнисни жавобгарликка тортиш аризаси февралда Ҳуқуқшунослар олами ташкилотидан келиб тушган. Ариза муаллифлари президент матбуот анжуманда “жиноятчилар” ва “айбланувчилар” деган сўзларни қўллаганидан норози бўлишган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2019
Нигерияда 60 дан кўпроқ одам жиноятчилар ҳужумлари қурбонига айланди
09:29 / 25.07.2018
Мексикада ярим йил ичида жиноятчилар қўлидан 11 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди
22:18 / 07.01.2018
Буюк Британияда хусусий компаниялар жиноятчилар ортидан кузатув олиб боради
22:49 / 09.08.2017