Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг “аллергик паспорти” ишлаб чиқилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги икки ой муддатда халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда:
Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда аллерген ўсимликлар чанги тўпланишини кузатишни ва муайян ҳудудда аллергия патологияси билан касалланган беморларни хабардор қилишни назарда тутадиган аэробиологик мониторинг тизимини яратиш;
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда аллергик касалликлар ташхисини ультразамонавий биологик микрочипларни қўллаган ҳолда ташкил этиш, шунингдек, келгусида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг “аллергик паспортини” ишлаб чиқиш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда етакчи халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда аллергология ва иммунология соҳасида илмий-ташхис, таълим ва ишлаб чиқариш инновацияларини ривожлантириш мақсадида лаборатория ва илмий амалиётнинг халқаро стандартларига (GLP, GSP) жавоб берувчи Халқаро молекуляр аллергология ва иммунология марказини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
22:52 / 22.05.2026
Японияда 70 йиллик хато туфайли аллергик «портлаш» юз берди
20:00 / 28.03.2026
Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар замонавий касбларга ўқитилади
21:49 / 25.03.2026
“Оқсил билан стоматитнинг фарқига боришмаяпти” – водийда қорамоллар касалланиши ҳақида
19:20 / 16.03.2026