Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google ўзининг булутли сервиси Drive’нинг номини ўзгартирди – энди бу Google One
Google Drive маълумотларни сақлаш булутли сервиси янги бренд олди ва энди Google One деб номланади. Бу ҳақда TechCrunch хабар қилмоқда. Жуда жиддий ўзгаришлар йўқ, фақат нархлар озгина тўғриланган.
АҚШдаги фойдаланувчилар учун ойига 2,99 доллар эвазига 200 ГБ.лик янги тариф режаси пайдо бўлди, 2 ТБ.лик режа эса 19,99 доллардан 9,99 долларгача арзонлашди. 1 ТБ.лик тариф режаси йўқолди – айнан у 9,99 доллар турган. Келажакда ишлатилаётган бўшлиқни оиланинг беш аъзоси ўртасида бўлиб ташлаш мумкин.
Фарқ фақатгина номда бўлмайди - Google One фойдаланувчиларга кечаю-кундузлик режимда ёрдамни бепул тақдим этиш ва Google маҳсулотлари бўйича компания экспертларидан жавоб олиш имконини яратади. Ўзгаришлар дарҳол юз бермайди: Google келаётган бир неча ой давомида фойдаланувчиларнинг Drive’даги аккаунтини One’га ўтказиб боради. Бу АҚШда бошланади, кейинчалик бошқа мамлакатларда ҳам юз беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Forbes АҚШнинг энг йирик компанияларини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026